Кундуз ИШИД, кечаси MI6 жосуси


  • 22 Августь, 2014
  • 3060

АҚШлик мухбирнинг калласини олган ИШИД (Ироқ Шом ислом давлати) аъзосининг Англия махфий хизмати агенти эканлиги маълум бўлди. Инглизлар буни инкор этишди. Лекин халқаро мутахассислар қотилнинг Лондонлик Жон эканлигини билдиришди.

ИШИДнинг АҚШ ва Англия бошчилигидаги бир неча христиан ўлка тарафидан назорат этилиши яна бир бор маълум бўлди. Сўнгги вақтда 7 мингдан оритқ мусулмонни ўлдириб, фақат 4 христианнинг ўлимига сабаб бўлган ИШИДнинг АҚШлик мухбир Жеймс Фолейнинг калласини кесиб, иддаоларга жавоб беришни истаганлиги аниқ билинди.

Фолейнинг калласини кесиб ўлдирган инглиз ИШИД аъзоси билан боғлиқ маълумотлар ўртага чиқди. Англия махфий хизмати MI6 агентининг кимлиги яширин тутишга ҳаракат қилинди. Лекин ИШИД аъзосининг Лондонлик эканлиги ва исми Жон эканлиги маълум бўлди. “Times Gardiyan” газетаси “Жон учун ов” номли мақола эълон қилди. Газета Фолейнинг калласини кесган аъзонинг Англия махфий хизматлари MI5, MI6 ва махсус отряднинг бош нишони эканлигини ёзди. Лекин халқаро мутахасссислар “Times”нинг чалғитиш учун бунга бош урганлигини билдиришди.

“Daily Telegraph” ҳам FBI, MI5 ва Лондон хавфсизлик мудирлиги Скотланд Ярднинг Фолейнинг бошини кесган ИШИД аъзосининг кимлиги ва яшайдиган жойи ҳақида маълумотлар берганлигини билдирди. Юқори сифатли қилиб олинган видеонинг берган маълумотлари орасида аъзонинг тери рангги, бўйи ва гапириши Лондон акценти инглизча эканлиги ифода этилди. ИШИДнинг сўнгги кунларда яна тўрт кишини гаровга олганлиги маълум бўлди. Асир олинганларнинг икки нафари италиялик аёл, бир япон ва бир даниялик эканлиги қайд этилди.

ИШИД аъзосининг инглиз акцентига эга эканлиги маълум бўлиши ортидан Англия Бош вазири Дэвид Кэмерон таътилини ярмида ташлаб, Лондонга қайтди. Кэмерон офисидан берилган хабарда “Агар Жеймс Фолейнинг ўлдирилиши тўғри бўлса, бу жуда қўрқинчли воқеа. Бош вазир Ироқ ва Суриядаги ҳолат ва ИШИД таҳдиди ҳақида Ташқи ишлар вазири билан кўришади” деб айтилди. Лекин Кэмероннинг ваҳимага тушиб қолишининг сабаби ИШИДда Англиянинг иштироки маълум бўлиб қолиши эди. Чунки АҚШнинг бу ҳолатга жим қолмаслиги иддао этилди.

“Independent”да ўрин олган бир хабар Англиянинг ИШИД билан бўлган ҳамкорлигининг далили бўлди. Англия ватандошларининг ИШИДнинг юксалишида муҳим роль ўйнаганлигини таъкидлаган хабарда ИШИД сафларида жанг қилаётган икки минг европаликнинг  500 нафари Англиялик экани айтилди. 


Бошқа мақолалар