- 2023-03-28
Халқаро амнистия ташкилоти “Amnesty International” Мьянма лидери Аун Сан Су Чжига 2009 йили берилган “Виждон элчиси” мукофотини қайтариб олди.
Лондонда жойлашган амнистия ташкилоти ёзма баёнот билан Мьянма лидери Аун Сан Су Чжининг бир вақтлар ҳимоя қилган қадриятларга шармандаларча хиёнат қилиши сабабли Чжига берилган “Виждон элчиси” мукофотини қайтариб олганини маълум қилди.
Баёнотда ташкилот бош котиби Куми Найду 11 ноябрда Аун Сан Су Чжига мактуб ёзиб, ташкилотнинг 2009 йили унга берган олий мукофотини қайтариб олганини билдирди.
Чжининг армия Мьянмада амалга оширган қатлиомларга ва сўз эркинлигига кундан-кунга ортиб бораётган тоқатсизлизликка жим қараб тараб туришини қоралаган Найду лавозим муддатининг ярми ортда қолган ва уй ҳибсидан озодликка чиқарилишидан 8 йил ўтган Чжининг сиёсий ва маънавий қобилиятини Мьянмадаги инсон ҳақ-ҳуқуқлари, адолат ва тенгликни ҳимоя қилишда қўлланмаганлиги сабабли амнистия ташкилотининг кўнгли қолганлигини билдирди.
Мактубда “Амнистия ташкилотининг Виждон элчиси сифатида қаерда бўлсангиз ҳам адолатсизликка қарши чиқиш учун маънавий салоҳиятингиздан фойдаланишингизни кутгандик, айниқса Мьянмада. Бугун энди умиднинг, жасоратнинг ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг рамзи эмаслигингиздан қайғудамиз. Амнистия ташкилоти Виждон элчиси муокофотининг соҳиби бўлишга лойиқ эмаслигингизни билдириб, ушбу мукофотни сиздан қайтариб олади” дейилган.
Мьянма хавфсизлик кучлари ўтган йил араканликларга қарши шиддат операциясида минглаб одам ўлдирилди, аёл ва қизларга тажовуз қилинди, эркак ва йигитлар ҳибсга олинди ва қийноққа солинди. Минглаб уй ва қишлоққа ўт қўйилди.
Зулмлар натижасида 720 мингдан ортиқ араканлик Бангладешдан паноҳ топди.