- 2013-04-16
Бугунгача ҳеч ўхшаши бўлмаган бир бактериянинг борлиги маълум бўлди.
Рус тадқиқотчилари 2012 йил февралда ниҳоясига етган бурғулаш ишларида Антрактиканинг энг катта ер ости кўли ҳисобланган 3769 метр чуқурликдаги Восток кўлига етиб боришга муваффақ бўлгандилар. НТВ хабарига кўра, рус тадқиқотчилари кўлдан олинган намуналарда бугунгача дунёда ҳали дуч келинмаган бир ҳаёт шаклини учратганликларини маълум қилишди.
RIA Новости хабар агентлигига баёнот берган Санкт-Петербург Физика институтидан Сергей Булат “Топилган бактериянинг бугунгача илм дунёсига умуман номаълум бўлганини ва муайян бир синфга оид эмаслигини айта оламан” деди. Бактериянинг ДНКси устида ўтказилган анализлар унинг генетик тузилиши 86%га бошқа бактериялардан фарқли эканлигини кўрсатди. Булат қўлга киритилган маълумотларга кўра “бактериянинг янги бир ҳаёт шакли эканлигига далолат қилишини” айтди.