Муҳаммад Али “ўлим тўшагида” миш-миш эмиш!


  • 6 Февраль, 2013
  • 1469

 Бокс афсонаси Муҳаммад Алининг қизи Май Май Али отасининг “ўлим тўшагида” деган хабарларни ёлғонга чиқарди.

Баъзи инглиз газеталари Муҳаммад Алининг укасининг гапига таяниб берган хабарларини ёлғонга чиқарган Май Май Али отасининг соғлиги ҳақидаги бундай иддаоларнинг ҳақиқатга тўғри келмаслигини баён қилди.

Май Май Али кеча эрталаб телефон орқали отаси билан гаплашганлигини, унинг соғлиги яхши эканлигини ва Аризонадаги уйида Америка футболи чемпионатини томоша қилаётганлигини айтди.

Ўтмишнинг энг яхши боксёри оғир вазнли бокс чемпиони Муҳаммад Али ўтган ой 71 ёшга тўлди. Муҳаммад Али анча вақтдан бери паркинсон хасталигидан ташвиш чекмоқда.


Бошқа мақолалар