Пўлат фабрикасида портлаш


  • 31 Октябрь, 2024
  • 16

Мексиканинг марказий қисмидаги Тласкала штатида фаолият кўрсатадиган пўлат фабрикасида юз берган портлашда 12 киши ҳалок бўлди.

Мексика нашрларида ўрин олган хабарга кўра, штатга қарашли Сан Косме Халосток қасабасидаги пўлат фабрикасида портлаш юз берган. Вазият дарров раҳбарларга билдирилди. Воқеа жойига кўп сонли ўт ўчириш ва тез ёрдам жамоалари юборилди.

Портлашда 12 киши ҳалок бўлиб, баъзилари оғир аҳволда жуда кўп киши жароҳат олди. Ярадорлар касалхонага етказилди. Тласкала штати губернатори Лорена Куэльяр берган интервьюсида пўлат фабрикасида қозонхонада портлаш юз берганлигини ва ҳолат бўйича прокуратура тарафидан текширув ўтказилаётганини маълум қилди.


Бошқа мақолалар