125 йилдан бери ўчмаётган чироқ


  • 13 Февраль, 2026
  • 13

АҚШнинг Калифорния штатидаги ўт ўчириш станциясида 1901 йилдан бери ёниб турган лампочка Гиннеснинг рекордлар китобига кириб, дунёдаги энг узоқ вақт ёниб турган лампочка унвонини олди.

АҚШнинг Калифорния штатидаги бир ўт ўчириш станциясидаги лампочка 1901 йилдан бери деярли ҳеч ўчмади. Ливермор шаҳрида жойлашган 6-сонли ўт ўчириш станциясидаги бу лампочка дунёдаги энг узоқ вақт ёниб турган лампа сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.

Бу ҳолат Шимолий Калифорниянинг туристик жиҳатдан энг суст бўлган ҳудудидаги ўт ўчириш бўлимига дунёнинг тўрт томонидан туристлар оқиб келишига сабаб бўлди.

“Юз йиллик нур” номли бу лампочка атиги 4 ватт нур таратади ва 125 йил ичида фақат бир неча мартагина ўчган. Узилишлар ҳам доим ўт ўчириш станциясининг кўчирилиши вақтида содир бўлган.

2013 йилдаги охирги ўчишнинг сабаби ҳам лампочканинг куйгани эмас, балки генератор аккумуляторининг тугаб қолгани эди. Болалар китобларида ҳам тилга олинган бу лампочканинг қандай қилиб бунчалик узоқ вақтга чидаётгани номаълум, бироқ бу асосан унинг ишланиш усулига боғлиқ деб ҳисобланади.


Бошқа мақолалар