“Гуноҳлар шаҳри” Лас-Вегасда мусулмон бўлиш


  • 13 Март, 2013
  • 1650

“Жаҳоннинг гуноҳ, қимор ва зино пойтахти” ҳисобланадиган Лас-Вегасда унчалик кўп бўлмаган бир мусулмон жамоат яшаб келмоқда. 10 минг кишилик жамоатнинг тўрт масжиди бор. Икки йил аввал қурилган Масжид-и Тавфиқнинг имоми бўлган асли афғон бўлган Аҳмадуллоҳ Руқаи Юсуфзаи “Бошқа мусулмонлар бизни телба деб ўйлашади” дейди. 

Гуноҳдан сақланиш қароматдир

“Рокки” лақаби билан танилган Юсуфзаи орқасига “Аллоҳу акбар” деб ёзилган бир “Мерседес” автомобилида юради. Юсуфзаи Лас-Вегасга энди кўчиб келган вақтида ахлоқсизлиги билан танилган бир тунги клуб рекламасида ишлашга мажбур бўлганини куйиниб гапиради. “Аллоҳга мени авф этиши учун дуо қилардим. Уйга ҳалол егулик топиб келиш учун меҳнат қилардим” деган Юсуфзаи тўғри келмагани учун қисқа вақтда ҳалиги ишни ташлайди.

Бир тунги клубда мудирлик қилаётган асли марокколик Муҳаммад Шокир эса “Вегасдаги хилма-хиллик мусулмон бўлишни қийинлаштирмайди, аксинча қулайлаштиради. Бу ерда жуда кўп гуноҳ қилинади, лекин бундан сақлана олиш эса, бир каромат” дейди. 

ФҚБ (FBI) назорат қилади

Юсуфзаи “намунали эмигрант” бўлишига қарамай, 11 сентябрдан кейин телефони тингланаётганини, ФҚБнинг вақти-вақти билан масжидга келиб туришини билдирди.

Лекин шунча намунали мусулмонлар орасида курмак бўлиб, Вегаснинг жозибасига асир бўлганлар ҳам бор. Баъзи мусулмон ёш хотинлар оилаларидан ва жамоатдан ажралиб, пул топиш учун клубларда официантлик ва раққосалик қилишни бошлаган ҳолатлар ҳам кузатилган. Баъзилари исмларини ўзгартириб, америкача исмларни олган. Мусулмон оилалари Америкадаги қонунлар туфайли қизларини жазолай олмаётганликларини, бу борада қаттиққўл бўлишларини полициянинг нотўғри тушунишидан шикоят қилмоқдалар.


Бошқа мақолалар