- 2024-02-13
Дунёда илк бор разведка ташкилоти расмий сайтини туркчага ўгирмоқчи. 75 минг долларлик маош билан туркча биладиган агент овига чиққан МРБ расмий интернет сайтида номзодлардан етти тил билан бир қаторда турк тилини билиш шартини ҳам қўшди.
Иқтисодиёт ва сиёсатда Туркиянинг кундан-кунга ортиб бораётган кучи турк тилининг аҳамиятини ҳам оширмоқда. Халқаро ширкатлар интернет сайтларига турк тилини ҳам қўшаркан, Ҳиндистондан то АҚШгача кўплаган университетлар махсус турк бўлимларини очмоқдалар. Ниҳоят буларга дунёнинг энг катта разведка ташкилоти МРБ ҳам қўшилди. Америка Марказий разведка бошқармаси (CIA) расмий интернет сайтини туркчага ўгирди. Шу тариқа илк бор жаҳон разведка ташкилоти турк тилини расмий сайтида асосий тиллар қаторига қўшди. МРБнинг интернет сайтини инглиз тилидан ташқари, испан, араб, хитой, рус ва француз тилларида ўқиш мумкин. АҚШда кучли потенциалга эга немис, италян, ҳинд ва япон тиллари ўрнига турк тилининг танланиши Туркия кучининг ортиб боришига боғлиқ эканлигини айтган МРБни яқиндан билувчи Туркия Миллий разведка ташкилоти (Milli İstihbarat Teşkilatı) собиқ антитеррор бўлими бошлиғи Меҳмет Эймур “Турк тилли агент излашда кўзланган мақсадлардан бири собиқ Иттифоққа қарам бўлган Ўрта Осиё давлатларига йўналтирилган ҳаракат”- деди.
МРБ Туркия миллий разведка ташкилоти (MİT)ни тақлид қилди
МРБ (CIA) сайтида Туркия миллий разведка ташкилоти сайтида фойдаланаётган усулларни қўллади. МРБ Туркия ташкилотининг “Қандай ёрдам бера оласиз?” бўлими аҳоли билан ўрнатган алоқаларини ўзлаштириб, шунга ўхшаш хизмат турини ўз сайтида очди. МРБнинг турк тилига қизиқиши 11 сентябрь ва иккинчи кўрфаз урушидан кейин ортди. 2009 йили туркча ва курдча биладиган мутахассис овига чиққан ҳамда йилига 75 минг доллар маош ваъда қилган МРБнинг ўтган йил истеъфога чиққан директори Дэвид Петрэус ҳам туркча гаплаша оларди.