- 2013-09-21
Эфиопия ҳукумати шимолда юз бераётган исёнчи Тиграй халқ озодлик фронтининг ҳужумлари сабабли ўлкада фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Эфиопия вазирлар маҳкамаси ушбу қарорнинг 24 соат ичида Эфиопия тамсилчилар мажлисида ҳам тасдиқланишини маълум қилди. Президент Абий Аҳмед кеча ўлкадаги вазиятни муҳокама қилиш учун олий ҳукумат вакиллари билан учрашганди.
Бундан ташқари, бугун исёнчиларнинг Аддис Абебага уюштириш мумкин бўлган ҳужумларига қарши мудофаа кучлари тузилгани хабар берилди. Оғир тўқнашувлар ортидан Амҳара вилоятидаги Дессия ва Комболча шаҳарларини олган исёнчи кучлар пойтахтдан 350 км узоқликда жойлашган.
Эфиопия армияси 2020 йил ноябрь ойида исёнчиларга қарши бошлаган операцияларда қисман муваффақиятга эришган бўлса ҳам 28 июнда Тиграйнинг маркази Мекелладан чекинганди. Исёнчиларнинг Амҳара ва Афар вилоятларидаги илгарилаши натижасида армия қарши ҳужумга учради. Ўлканинг шимолида 11 ойдан бери давом этаётган тўқнашувлар 2,5 миллионга яқин кишини ўз уй-жойларини ташлаб кетишга мажбур қилди. Минтақада 5 миллиондан ортиқ одам тезкор ёрдамга муҳтож.