- 2017-06-28
Қримда ўтказилган референдумнинг илк расмий натижаларига кўра, сайловлчиларнинг 95,5 фоизи мухториятнинг Россия таркибига қўшилиш учун овоз берган.
Ушбу маълумотларни референдумни ўтказиш бўйича комиссия раҳбари Михаил Малишев махсус брифинг вақтида тасдиқлаган.
Унинг сўзларига кўра, овоз бериш жараёнида иштирок этганларнинг 3,5 фоизи Қримни Украинанинг бир қисми бўлиб қолишини қўллаб-қувватлаган. Бюллетенларнинг 1 фоизи ҳақиқий эмас деб топилган, дейди Малишев.
Бундан ташқари, Севастополнинг 270 мингдан ортиқ сайловчиси (умумий сайловчиларнинг 93 фоиздан кўпроғи) референдумда Қримнинг Россия таркибига қўшилиши учун овоз берган.
Медведевнинг сўзларига кўра, Қрим мақоми юзасидан 16 март, якшанба куни ўтказилган референдумда севастополлик сайловчиларнинг салкам 90 фоизи иштирок этган.
Украинанинг вақтинчалик ҳукумати референдум натижалари тан олмасликларини билдирди. АҚШ матбуот котиби баёнотида Барак Обама “референдум Украина конституциясига зид ва Россия ҳарбий кучларининг босими ўтказилган” деб айтган ҳамда ушбу референдум натижалари АҚШ ва халқаро жамоатчилик тарафидан ҳеч қачон тан олинмаслигини таъкидлаган.