“Олтин тўп” соҳиби маълум бўлди


  • 4 Декабрь, 2018
  • 594

Мадрид “Реал”ининг ва Хорватия терма жамоасининг ярим ҳимоячиси Лука Модрич “France Football” журнали сўровномасига кўра “Олтин тўп” соҳибига айланди. Сўровномада бутун жаҳондан журналистлар иштирок этди. Мукофот Парижда ўтказилган махсус тантанали маросимда тақдим этилди.

“Олтин тўп-2018” сўровномасида иккинчи ўринни Португалия терма жамоаси форварди ва “Ювентус” футболчиси Криштиан Роналду, учинчи ўринни Франция терма жамоаси футболчиси, жаҳон чемпиони Антуан Гризман, тўртинчи ўринни яна бир француз  Килиан Мбаппе, бешинчи ўринни эса Аргентина ҳужумчиси Лионель Месси эгаллади.

2018 йили Модрич “Реал” билан кетма-кет учинчи бор “Чемпионлар лигаси”да ғолиб бўлди. Кейин Хорватия терма жамоасига жаҳон чемпионатининг финалига етиб боришига ёрдам берди. Модрич Хорватияда энг яхши футболчи мукофотини олган биринчи спортчидир.

“Олтин тўп” мукофоти 1956 йили ташкил этилган бўлиб, унинг биринчи совриндори инглиз футболчиси Стэнли Мэтьюз эди. 2008 йилдан 2017 йилгача барча совринларни Роналду ёки Месси олганди. 


Бошқа мақолалар