Черковнинг саёқлиги


  • 20 Март, 2013
  • 1698

Исломиятга тил текказишни шараф деб билган навбатдаги густоҳ Папа ҳам охир-оқибат истеъфога чиқиб пўстини бўшатди.

Яна орқасида “Notre Dame”нинг букурлигидан ҳам каттароқ букурлик билан...

У ҳақида шундай айбловлар эълон қилиндики, ақл бовар қилмайди.

Тасаввур қилинг:

“Фақатгина битта шахсий ҳисоб рақамида 33 миллиард доллар борлиги” исботланишга яқин... Бундан ташқари яна 17-18 та ҳисоб рақами бор экан!

Папа Бенедикт XVI лавозимда ўтирган даврда айниқса 2008-2011 йиллар орасида “ёш болаларга жинсий тажовуз даъволари” бўйича мазлумлар оҳи фалакка етди. Бундай аризалар сони ўзига хос рекорд янгилаб 4250 тагача чиқди.

Модомики бу мавзу ҳақида гап кетаркан, аризалар сонининг ортиб кетишининг манбасини ҳам билдириб ўтайлик.

Бутун дунё черковларида бўлганидек Ватиканда ҳам “ўғил болаларга жинсий тажовуз” иддаолари чўққига чиққанди. Ота-оналарига пул, “ёғлиқ” мансаб бериб ёки таҳдид орқали бўлиб ўтган ишларни босди-босди қилардилар.

Қисқаси, бу даъволарни илгарилари Ватикан маҳкамалари кўриб чиқарди ва шикоятлар “конфеденциал” ёрлиғи билан кенг оммадан яширин тутиларди. Кейинчалик бу даъволар фуқаролик маҳкамалари тарафидан кўрилишни бошлади.

 Пападан конфиденциаллик таълимоти

Исломиятни жумла оламга “шиддат-ваҳшат дини” деб кўрсатишга уринган Папа Бенедикт XVI бу тажовуз айбловларига қарши ўзини қандай оқлади деб ўйлайсиз?

2006 йилга бир назар ташлайлик...

Инглиз ахборот воситаси BBCдаги Панорама дастурида 2006 йил 1 октябрь куни тарқатилган “Секс, жиноят ва Ватикан” номли ҳужжатли фильмга кўра, Папа Бенедикт XVI  “Кардинал Томас Рацингер” сифатида танилган 2001 йили  дунё миқёсидаги епископларга бу мавзуга алоқадор махфий Ватикан кўрсатмасини юборган ва унда айтганки: “Черковнинг манфаати болаларнинг хавфсизлигидан ҳам анча муҳимроқ. Епископлар жиноят қурбонини, айбдорини ва танишларини бу ҳақида гапирмасликка ташвиқ этиши керак. Қурбонларга иддаоларини такрор этадиган бўлса, афороз этилишини (кофир эълон қилиниб, черковдан узоқлаштирилишларини) айтишлари керак.”

“Конфиденциал”лик ҳужжати

14 ёшлигида бир роҳибнинг тажовузига учраган Колм O’Горман томонидан тайёрланган “Панорама”да поплар ва роҳиблар томонидан зўрланган болаларнинг “оғзини бекитиш” учун черков бюджетидан фонд ташкил этилганлигини билдирди. Роҳиб Том Дойл эса берган интервюсида айтадики: “Жинсий тажовуз қилгани аниқланган роҳиблар на терговга тортиларди, на бир жазога лойиқ кўриларди. Бутун дунёда бу кишиларга жазо бериш ўрнига фақат иш жойларини бошқа жойларга ўзгартиришарди холос. Тажовуз қурбонларини одам ўрнида кўрмаслик маъносига келадиган бу “принцип” оқибатида "шаҳвати қўзган" роҳиблар янги иш жойларида янги қурбонларни топишарди.”

Банкрот бўлган черков 

Черков ҳам банкрот бўладими? Ҳа, бўлар экан. Масалан мана шундай ғаройиб ҳодиса айнан “Тажовуз” воқеалари қурбонларига “оғзини ёпиш” учун улкан маблағлар тўловларидан тинкаси қуриган бир черковнинг ўзини “банкрот” деб эълон қилиши пайтида қайд қилинган!

Масалан, 2003 йили АҚШдаги Бостон Бош епископлиги роҳиблар зўрлаган 500 кишига 85 миллион доллар тўлашни бўйнига олган. Бу ҳодисалар охир-оқибат АҚШдаги Портланд черковини ҳам банкрот қилганди. Бу черковдаги дин хизматкорлари тарафидан жинсий тажовузга учраган 100 нафар киши билан келишув йўлини тутган черков 53 миллион доллар тўлашни бўйнига олганди.

Қисқаси, Ватикан ҳам, дунёдаги бутун черковлар ҳам “ёш болаларга жинсий тажовуз” иддаолари билан қораланди. Ҳатто баъзи “роҳиб”ларнинг Папа тарафидан қўллаб-қувватланишига доир мисоллар кўрсатилди.

Хоҳ Ватикан, хоҳ бошқа черковлар ҳақида шундай бир таъриф келтириш мумкин: “Жинсий тажовуз банки!”

Ҳақиқатдан ҳам инсоннинг фитратига зид қарор чиқариб, уйланишларига изн берилмаган роҳиблар жинсий эҳтиёжларини ёш болалар билан қондирмоқчи бўлишади. Бундай қурбонлар юзлаб эмас, балки минглаб топилади!..

Черковлардан ва Ватикан монастирларидан диний ходимлар эмас, жинсий бузуқ, тажовузкорлар етишиб чиқмоқда! Бўлмаса, исми тажовуз ҳодисаларига аралашиб қолган Папа Бенедикт XVI истеъфога чиқишга мажбур бўлмасди. Кардиналлиги давридан бери бу воқеалардан хабари бўлгани ҳолда керакли тадбирларни олмаган Папа Бенедикт XVIга қарши жуда кўп танқидлар айтилмоқда. Шулардан дунёга машҳур ёзувчи Кристофер Хитченс Папанинг ҳибсга олинишини талаб қилса, ирландиялик қўшиқчи Шинейд O’Коннор Папанинг жазога тортилиши кераклигини айтмоқда.

Сиз бу ҳақида нима деб ўйлайсиз? Папа ҳақиқатан фақат қарилиги сабаб пўстини бўшатганми?


Бошқа мақолалар