Покистонда зилзилада 200 киши ҳалок бўлди


  • 25 Сентябрь, 2013
  • 1048

24 сентябрь куни Покистонда юз берган 7,7 баллик зилзила сўнгги маълумотларга кўра, 208 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Зилзила Аваран минтқасининг 30% биноларини вайрон қилган.

Белуджистон ҳудудида фавқулодда вазият эълон қилинган. Воқеа жойига қутқарувчиларга ёрдам учун ҳарбийлар ва чегарачилар жўнатилган. Маҳаллий ҳукумат вакили Жан Муҳаммад Буледий Аваран шаҳрининг ўзида 145 киши ҳалок бўлган, яна 55 нафари Магкай аҳоли пунктида ва  яна саккиз нафари Турбатда ҳаётдан кўз юмган.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, зилзила натижасида 395 нафар киши зарар кўрган. 


Бошқа мақолалар