Халқаро Жиноий Суд Исроилнинг талабини рад этди


  • 16 Декабрь, 2025
  • 34

Халқаро Жиноий Суд Исроилнинг Ғазодаги терговни тўхтатиш ҳақидаги талабини рад этди ва Бош вазир Нетаняхунинг ҳибсга олиш ордерини бекор қилишга қаратилган ҳаракатларига зарба берди.

Халқаро Жиноий Суд (ХЖМ) Апелляция палатаси Исроилнинг Бош вазир Бинямин Нетаняху ва собиқ Мудофаа вазири Йоав Галлантга нисбатан берилган ҳибсга олиш ордерлари юзасидан қилган эътирозини рад этди.

ХЖМдан берилган баёнотга кўра, Апелляция палатаси кўпчилик овоз билан Дастлабки судгача палатанинг 2024 йил 21 ноябрдаги ҳибсга олиш ордерини чиқариш тўғрисидаги қарорига қарши Исроилнинг эътирозларини рад этди.

Исроил ХЖМнинг Фаластинда содир этилган жиноятларни тергов қилаётгани ҳақидаги 2021 йилдаги хабарномасини 7 октябр 2023 йилдаги воқеалар "янги ҳолат" бўлганлиги сабабли қайта бериши керак эди, деб даъво қилмоқда.

Апелляция палатасининг кўпчилиги 2018 йилда Фаластин томонидан берилган аризада ва 2021 йилдаги хабарномада халқаро миқёсдаги "қуролли тўқнашув"нинг томонларидан бири Исроил эканлиги аллақачон аниқланганини ва 2023 йил 7 октябрдан кейинги воқеалар худди шундай қуролли тўқнашув тури доирасида кўриб чиқилиши мумкинлигини қайд этди.

Палата ўз қарорида 2023 йилда беш давлат ва 2024 йилда икки давлат томонидан қўшимча аризалар янги ҳолат ҳосил қилмаслигини ва бу аризалар давом этаётган терговни тезлаштиришга қаратилганини таъкидлаб, шундай деди: "Булар янги ҳолатни аниқлаш ўрнига, Прокурорни 7 октябр 2023 йилдан олдин ва кейин содир этилган жиноятлар бўйича мавжуд терговни олдинга суришга ундаш учун берилган".

2018 йил: Фаластин ХЖМга мурожаат қилиб, "босиб олинган Фаластин ҳудудининг ҳаммасида 2014 йил 13 июнгача содир этилган ва кейинчалик содир этиладиган жиноятларни" тергов қилишни сўраган.

2021 йил март: ХЖМ Бош прокурори Исроилга қилган хабарномасида Фаластинда содир этилган жиноятларга оид дастлабки текширув 2014 йил 13 июндан кейинги даврни қамраб олишини билдирган.

2023 йил 17 ноябр: Судга аъзо 5 давлат (Жанубий Африка, Боливия, Бангладеш, Комор Ороллари Иттифоқи ва Жибути) Исроилнинг Ғазо секторига қарши ҳужумлари бўйича тергов очишни талаб қилган.

2024 йил 21 ноябр: ХЖМ Дастлабки судгача палатаси Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху ва собиқ Мудофаа вазири Йоав Галлантга Ғазода оддий аҳолига қарши ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятлар содир этганликда айблаб ҳибсга олиш ордерини чиқарган.


Бошқа мақолалар