- 2018-12-12
Евровидение танловида 1944 йил 18 майда 200 мингдан ортиқ Қрим татарининг ўз юртидан сургун қилиниши ҳақида украиналик қўшиқчи Жамола тарафидан айтилган “1944” қўшиғи ғолиб бўлди.
Швециянинг пойтахти Стокгольмда бу йил 61-марта ўтказилаётган Евровидение қўшиқ танловида Украинани тамсил этувчи қримлик татар қўшиқчи Жамола ғолиб бўлди.
16 минг кишилик “Globen Arena”да ўтказилган "Европадаги эмигрант кризиси'' мавзуидаги танловнинг финалида 26 ўлканинг вакиллари ғолиблик учун курашди. Дастур бошловчилигини Евровидение-2015 танлови ғолиби Швеция тамсилчиси Монс Зелмерлов ва Петра Меде олиб борди.
Танлов финалида Украина вакили Жамоланинг бувиси билан Қрим татарларининг яшаган фожеасини ҳақида нақоратида “Ёшлигимга тўёлмадим, Мен бу ерда яшолмадим” сўзлари ўрин олган “1944” номли қўшиғи 534 балл билан биринчи ўринни олди.
Танловда Автралиядан Дами Им айтган "Sound of Silence" номли қўшиқ 511 балл билан иккинчи, Россиядан Сергей Лазаревнинг "You Are the Only One" номли қўшиғи эса 491 балл билан учинчи ўринни қўлга киритди.
Танловда Озарбайжондан "Miracle" номли қўшиқ билан чиққан Семра Раҳимли эса 117 балл билан 17-ўринда қолди. Танлов Америкада илк бор жонли эфир билан намойиш этилди. 50 давлатда жонли эфир орқали томоша қилинди. Танлов сўнггида Жастин Тимберлейк концерт берди.
Танлов натижалари эълон қилингандан кейин қаттиқ қувонган Жамола “Мен бу қўшиқни тинчлик ва севги учун айтдим. Ҳаммага тинчлик ва севги тилайман. Бундан ташқари барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман” деди.