Туркистонда янги парк очилди


  • 2 Сентябрь, 2024
  • 28

Қозоғистон конституция куни муносабати билан Туркистон шаҳрида “Бегзод” турар жой массивида аҳоли илтимосига биноан янги парк очилди.

Парк очилиш тадбирида шаҳар ҳокими Нурбол Турашбеков, шаҳар зиёлилар вакиллари ва шаҳар маслаҳат депутатлари иштирок этди.

3 гектар майдонни эгаллаган паркда аҳоли ва шаҳар меҳмонларининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар ишланган. 24 минг метр квадрат майдон кўкаламзорлаштирилиб, 3500 та дарахт экилди. Парк ҳудудида болалар ўйнаш майдончаси ва воркаут майдончаси ишга туширилган. Турли байрам тадбирлари учун саҳна ўрнатилган бўлиб, зиёратчилар учун 1200 квадрат метр майдонда автураргоҳ мавжуд. Паркда 20 та дам олиш ўриндиғи ва 20 та ахлат қутилари ўрнатилган. Йўлакчаларга тротуар плиткалари босилган.

Шаҳар ҳокимининг “Бегзод” массиви аҳолиси билан учрашувида берилган 50 та ваъданинг ҳаммаси бажарилди. Ушбу парк ҳам ваъдалардан бири эди.

Ҳозирда Туркистон шаҳрида жами 318 гектр майдонда 32 та парк фаолият кўрсатмоқда.


Бошқа мақолалар