Буддизм ваҳшати!


  • 4 Апрель, 2013
  • 1255

Буддистлар жазавага тушаётган Бирмада бу сафар етимхонадан аччиқ хабар келди. Ҳеч кими йўқ ёш болалар яшайдиган бинода чиққан ёнғинда 17 нафар бола фожиали шаклда ҳалок бўлди. Бу ҳодиса бир қанча вақтдан бери буддист террори нишонига айланган мусулмонларга йўналтирилганлиги маълум қилинмоқда.

Жануби-шарқий Осиё ўлкаси Бирманинг (Мьянма) пойтахти Янгонда етим болалар қоладиган бинода юз берган ёнғин оқибатида 17 нафар гўдак ҳалок бўлди. Мутахассислар шаҳарнинг шарқий қисмида жойлашган бир масжид, бир мактаб ва ётоқхонадан иборат бинода чиққан ёнғинга электр системасида қисқа тўқнашув сабаб бўлганини айтишмоқда. 75 га яқин болалар яшайдиган куллияда ёнғин вақтида биринчи қаватда ухлаётган болалар ташқарига чиқишга улгурганини, иккинчи қаватдаги 16 нафар боладан 3 нафари деразадан сакраб қутулиб қолганини, зинапояларга югурган болалар эса ёнғинда ҳалок бўлгани эълон қилинди.

Ёнғинга буддистларни айбдор деб билган мусулмонлар ҳодисадан сўнгра куллия олдида тўпландилар. Мусулмон Ёшлар ташкилотидан Зав Мин Хтун бинода ёнган электр симларини кўрмаганлигини, электр қисқа тўқнашуви вақтида автоматик тарзда электрни узадиган қутичанинг ҳам туппа-тузук ишлаб турганини айтди.

“Бегуноҳларни қатл этдилар”

Куллияга ўт қўйилганини, масъум гўдаклар қатл этилганлигини айтган Зав Мин Хтун мутахассисларга мурожаат қилиб, ҳодисани тезроқ ойдинлатишга чақирди. Ўтган кунларда Меихтила шаҳрида 3 кун давом этган қатлиомда буддистлар кўплаган биноларга ўт қўйиб, 40 нафар мусулмон ҳаётдан кўз юмганди.


Бошқа мақолалар