- 2019-01-12
Француз ҳажвий журнали “Charlie Hebdo” яна виждонларни сизлатди. Жонсиз танаси соҳилга чиққан Айланнинг хотирасини ҳазил-мазах қилиб “Иккита болалар менюси биттасининг нархида” деб ёзди.
Оиласи билан Кобанидан Греция сузиб ўтмоқчи бўлган суриялик эмигрант болакай Айлан Курдийнинг фожеали ўлими бутун дунёни ларзага солди. Унинг соҳилга чиқиб қолган жонсиз танаси эмигрант қочоқларнинг энг аянчли фотосурати бўлди. Айлан Курдийнинг оиласи билан чиққан умид сафари денгизда фожеалик шаклда якун топди. Бу ҳолат ҳамма нарсага томошабин сифатида қолаётган Европа ўлкаларининг ҳам бир ҳафтага виждонини уйғотди. Лекин аввалроқ ҳазрати Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи васаллам)ни ҳазил-мазах қилган француз ҳажвия журнали “Charlie Hebdo” сўнгги сонида кичик Айланнинг хотирасини масхара қилди. Журнал яна сўз эркинлигининг ортига бекиниб “Манзилига жуда яқин қолганди” сарлавҳали карикатура эълон қилди. Айланнинг жонсиз танаси ёнига “Иккита болалар менюси биттасининг нархида” деб ёзилган McDonalds рекламасини чизди.
Журналдаги иккинчи карикатурада эса Айланнинг ярми сувга ботган жасади “Европанинг христиан эканлигига далил” ифодаси билан чизилди. Болакайнинг жонсиз танаси ёнида сув устида ботмасдан турган ва ҳазрати Исо шаклида тасвирланган эркак “Христианлар сув устида юришади. Мусулмон болалари эса чўкиб кетади” деган ёзув билан чизилган.
“Charlie Hebdo”нинг Айланнинг мазах қилиши ижтимоий тармоқда норозилик уйғотди. Аасма исмли фойдаланувчи “Даҳшат. Бунинг нимаси журналистлик? Қанақа сўз эркинлиги? Бу одамни даҳшатга солади” деган сўзлар билан ўз ҳиссиётларини билдирди.