Бош вазирлиги 7 соат давом этди


  • 25 Ноябрь, 2021
  • 229

Швецияда илк аёл бош вазир бўлиб сайланган Магдалена Андерссон лавозимга ўтирганидан кейин 7 соат ўтиб, истеъфо этганини маълум қилди.

Швецияда социал демократик партия лидери Магдалена Андерссон эрталаб парламентдаги сайловда кўп овоз тўплаб, ўлканинг илк аёл бош вазири бўлиб сайланди. Ортидан ўнгчи партиялар тайёрлаган бюджет ҳукуматга тақдим этилди. Бунга норозилик сифатида коалиция ҳукумат таркибидаги яшиллар партиясининг ҳукумат таркибидан чиқиши билдирганидан кейин Андерссон истеъфосини эълон қилди.

Шу тариқа Андерссоннинг бош вазирлиги 7 соат давом этди. Яшиллар партияси раиси Пьер Болунд “Ўнгчи партиялар тайёрлаган бюджет билан ўлкани бошқаришни истамаймиз ва шу сабабли ҳукуматдан чиқишни танладик” деди.

54 ёшли Магдалена Андерссон бунгача ҳукуматда молия вазири лавозимида ишлаб келаётган эди. 


Бошқа мақолалар