“Мобил телефонида Қуръон ва азон бўлмайди” фатвоси


  • 4 Апрель, 2013
  • 1295

Миср Бош муфтийлиги (Дор-ул Ифта) Қуръони карим тиловатининг ва азон овозининг мобил телефонларда мелодия сифатида фойдаланиш дуруст эмаслиги ҳақида фатво чиқарди.

Миср Бош муфтийлиги тарафидан эълон қилинган фатвода “Қуръони карим Аллоҳнинг бизларга туширган энг бебаҳо хабаридир. Аллоҳнинг каломи бошқа каломлардан устундир. Бизга амр этилгани унга ҳурмат кўрсатиш ва одатдаги нарсалардан уни алоҳида тутишдир. Мусҳафи шарифни таҳоратсиз ушлаб бўлмагани каби бошқа китобларни ҳам унинг устига қўйиш жоиз эмас. Чунки Қуръон улуғ бир китобдир, унинг устига бирон нарса қўйиб бўлмайди. Шунингдек Қуръон қироати овозини мобил телефонларда мелодия сифатида қўлланиш асло муносиб иш эмас. Ўқиб, мазмунини уқиш учун ва ибодат қилиш учун туширилган Қуръони каримни мелодия сифатида қўлланиш унинг муқаддаслигини ҳақоратлаш маъносига келади” ифодаси жой олди.

Қуръони каримни мобил телефони мелодияси сифатида қўлланишнинг зарарларидан бири қўнғироқни қабул қилаётганда Қуръон овозининг мос бўлмаган жойда тўхталиши каби ҳурматсизлик ҳолатлари юз бериши мумкинлиги таъкидланди.

Фатвода азон учун ҳам айни ҳолат урғулаб, намоз вақтини билдириш мақсадида айтиладиган азон қироати овозини мобил телефонда мелодия сифатида қўлланиш дуруст эмаслиги қайд этилди.

Миср Бош муфтийлиги илк бор 2008 йили мобил телефонларда қўнғироқ мелодияси сифатида Қуръон оятлари ёки азонни қўлланиш уйғун эмаслиги ҳақида фатво берганди. Баъзи араб элларида Қуръони Каримга нисбатан ҳурматсизлик қилиш одати оммавий тус олаётгани сир эмас. 


Бошқа мақолалар