- 2016-01-09
Гвинеянинг иккинчи энг катта шаҳри бўлган Нзерекореда ўтказилган футбол учрашувида ишқибозлар тўқнашуви оқибатида 100 га яқин киши ўлди. Улар орасида ёш болалар ҳам бор.
Полковник Мамади Думбуя шарафига ўтказилган турнирда ҳакам баҳсли пенальти белгилаши натижасида ишқибозлар орасида оммавий тартибсизликлар келиб чиқди. Ҳакамга ҳужум қилган ишқибозларни тўхтатиш учун полиция кўздан ёш оқизувчи газ қўлланди. Газдан қочишга уринган томошабинлар дарвоза томон ташланишди. Дарвоза олдида эса издиҳом юзага келди. Кўплар бўғилишдан ёки қулаганликдан ҳалок бўлишди.
Маҳаллий касалхона шифокорларидан бири муассасага 100 га яқин жасад олиб келинганлигини хабар берди.
Ҳукумат ушбу фожиа юзасидан берган баёнотида ўлкада 3 кунлик мотам эълон қилинганлигини маълум қилди.