- 2018-08-25
АҚШ президенти Трамп Суриядаги кимёвий қуроллар билан боғлиқ объектларни бомбалашга буйруқ берди. Бомбардимонда Британия ва Франция ҳам иштирок этади.
АҚШ президенти тўғридан тўғри эфир орқали мурожаатида “Бироз аввал мен АҚШ ҳарбий кучларига Сурия диктатори Башар Асаднинг кимёвий қуроллар боғлиқ объектларини аниқ нишонга олиш ҳақида кўрсатма бердим. Ҳозир Франция ва Британия қуролли кучлари билан ҳамкорликдаги операция бошланди. Мен уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман” деди.
АҚШ ушбу мурожаатдан бир соат ўтиб, АҚШ бош штаб раиси Жозеф Данфорд бомбардимоннинг биринчи босқичи ниҳоясига етганлигини билдирди.