Ўрта Осиёнинг энг қиммат шаҳри Астана


  • 4 Апрель, 2013
  • 1542

Ўрта Осиёнинг энг қиммат шаҳри Қозоғистоннинг пойтахти Астана шаҳри эканлиги маълум бўлди.

Expatistan.com интернет сайти тарафидан ўтказилган сўровномада Астананинг Ўрта Осиёда энг қиммат шаҳар эканлиги маълум бўлди. Сўровнома бўйича, Ўрта Осиёнинг энг қиммат шаҳарлари рўйхатида иккинчи ўринни эски пойтахт Алмата эгаллаган.

Сўровномада еб-ичиш, тиббиёт, алоқа, кийим-кечак ва дам олиш критериялари ўлчов қилиб олинди. Астанада ўртамиёна ҳаёт кечириш учун ойига 2604 доллар, Алматада эса 2481 доллар керак эканлиги маълум бўлди.

Рўйхатда учинчи ўринни эса Ўзбекистон пойтахти Тошкент эгаллаб, Тожикистон пойтахти Душанбе тўртинчи, Қирғизистон пойтахти Бишкек эса бешинчи ўринни эгаллади.


Бошқа мақолалар