- 2013-06-15
Рақамли ривожланиш, инновация ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин Қозоғистонда “СуперЦОН” ишга тушишини маълум қилди.
Вазирнинг сўзларига кўра, “СуперЦОН”да давлат хизматларининг барча турлари жамланади.
Бағдат Мусин “ЦОН (аҳолига хизмат кўрсатиш маркази)нинг мижозлари тажрибаси асосида ватандошлар ЦОНда давлат хизматидан фойдаланганидан кейин бошқа идоралар, масалан Ягона миллий нафақа фонди, коммунал ташкилотлар, ҳокимиятлар ва шу кабиларнинг эшигини қоқишга мажбур бўлишмоқда. Шу сабабли ватандошларнинг масалалари бир жойда ҳал этилиши учун ушбу барча ташкилотларни биз бир бино ичига жамламоқчимиз. Бугун биз Астана ҳокимияти билан келишиб, ватандошларга қулай ва сифатли хизмат кўрсатиш учун “СуперЦОН” ташкил этмоқчимиз” деди.