Алматида вертолёт ҳалокати


  • 18 Январь, 2019
  • 536

Вертолёт Алмати шаҳридаги саноторий ҳудудига қулаб тушди. Бу хабарни ИИВнинг фавқулодда вазиятлар қўмитаси тасдиқлади.

Ҳодиса 17 январь куни Алмати шаҳрининг Науризбай тумани Таусамал микрорайонида соат 16:05 да юз берди. ФВҚ расмий вакили Нурсултон Нурахметов “Алатау санаториясининг очиқ ҳудудига Eurocopter-130 маркали “Sky Service” хусусий авиакомпанияси вертолёти қулаб тушди” деб хабар берди.

Вертолётда 1968 йилда туғилган учувчи бўлган. У “тез ёрдам” машинасида касалхонага боришда жон берди. Вертолёт Боралдай-Катта Алмати кўли йўналишида ҳаракат қилган.

Ушбу ҳодиса юзасидан тергов ишлари бошланди. 


Бошқа мақолалар