- 2013-05-29
Японияда ўтказилган бир тадқиқотда эркаклардаги калликнинг юрак хасталиклари билан боғлиқ эканлиги маълум бўлди.
Токио университетидан Томохида Ямада эркакларда соч тўкилишининг юрак хасталикларига дучор бўлиш хавфини 32%га оширишини маълум қилди.
Ямада каллик билан юрак хасталиклари орасидаги боғлиқлик инкор этила олмайдиганини билдириб, лекин калликнинг семизлик ва сигарет факторларидан таъсири кучли эмаслигини таъкидлади.
Тадқиқотда сочлари эрта тўкилишни бошлаган эркакларнинг юрак соғлигига диққат этиши кераклиги билдирилди.