Москвада мусулмонларга ниқобли ҳужум


  • 5 Апрель, 2013
  • 1177

Москвада мусулмонлар тўпланган бир ресторанга ниқобли кишилар тарафидан ҳужум уюштирилди.

Kavpolit.com интернет сайтидан ўрин олган хабарга кўра, Москванинг “Диана” ресторанига 30 кишилик ниқобли гуруҳ тарафидан босқин уюштирилган. Босқин вақтида ресторанда Ўрта Осиё ва Шимолий Кавказ мусулмонлари бўлганлиги айтилди. Ниқобли кишиларнинг ресторанда бўлган кишиларни калтаклагани таъкидланди.

Арманни турткиладилар

Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, паспорт текшируви жараёнида ислом динини қабул қилган бир Арманистонлик йигит аниқланди. Ниқобли шахслар мусулмон арманларнинг ҳаддан ошиб кетаётганлиги айтиб, айниқса ўша йигитга қарши зўравонлик қилишган. Ресторандаги 11 нафар мусулмоннинг ҳибсга олингани қайд этилди.

Бўлиб ўтган воқеаларга нисбатан норозилик билдирган мусулмонлар Кремль раҳбарларидан Федотовга арз қилдилар. Федотовнинг бу ҳодиса текширилиши ҳақидаги гапи мусулмон зиёлилари тарафидан жиддий қабул қилинмади.


Бошқа мақолалар