Саҳрои Кабир қор билан қопланди


  • 20 Январь, 2022
  • 296

Саҳрои кабирда ажойиб табиат ҳодисаси юз берди. Ёзда 58 даража жазирама бўладиган чўлда қор ёғди. Ҳаво ҳарорати нолдан тушиб кетиши натижасида чўл юпқа қор қатлами билан қопланди.

Ёзда жазирама иссиқ бўладиган чўлда қор ёғиши жуда кам кўриладиган ҳодисадир.

Аввал 1979, 2016, 2018 ва 2021 йиллари Саҳрои кабирда қор ёғиши билан бу камёб ҳодиса сўнгги 42 йилда бешинчи бор юз беришидир.

Шимолий Африканинг катта қисмини қоплаган Саҳрои кабир сўнгги бир неча юз минг йилда иссиқлик ва нам ўзгаришларига учраган эди.

Чўл бугун жуда қуруқ бўлишига қарамай яқин 15 минг йил ичида янгидан яшилга бурканиши кутилмоқда.


Бошқа мақолалар