Маккада жонига қасд қилди


  • 11 Июнь, 2018
  • 604

Барча мусулмонлар учун муқаддас ҳисобланувчи Маккадаги Ал-Ҳаром масжидида бир эркак ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Daily Sabah нашри хабар бермоқда.

Таъкидланишича, воқеа 8 июнда юз берган. Эркак ўзини 3-қаватдан пастда Каъбани тавоф қилаётган зиёратчилар устига ташлаган. Эркак воқеа жойида жон берган.

Саудия Арабистони оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, ўз жонига қасд қилган эркак яқинда исломни қабул қилган 26 ёшли француз бўлиб чиққан. Полиция воқеа тафсилотларини ўрнатиш учун тергов бошлаган.  


Бошқа мақолалар