Риода Ўзбекистондан катта ғалаба!


  • 23 Августь, 2016
  • 1096

Бразилияда бўлиб ўтган 2016 йилги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон спортчилари мустақиллик йилларидаги энг яхши натижани қайд этди.

Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинлари Ўзбекистон учун мустақиллик йилларидаги энг муваффақиятлиси бўлди.

13 медални қўлга киритган республика 207 давлат ичида жами медаллар ҳисоби бўйича 21- ўринга чиққан бўлса, Мусулмон давлатлар билан Марказий Осиёда биринчи, МДҲ давлатлари ичида иккинчи ва Осиёда тўртинчи поғонани эгаллади.

Бокс бўйича Ўзбекистон термаси дунёнинг энг кучли жамоаси сифатидаги ўрнини мустаҳкамлаб, медаллар ҳисоби бўйича биринчи ўринни қўлга киритди. Ўзбекистон номидан иштирок этган 10 нафар боксчининг етти нафари совриндорлар қаторидан жой олди.

Оғир атлетикачи Руслан Нуриддинов силтаб кўтаришда 237 кг (умумий натижа — 431 кг) билан Олимпия рекордини ўрнатди.

Олимпиада ўйинларини мароқ билан кузатаётганлар орасида "Мусулмон ўлкалар орасида энг муваффақиятли давлат қайси" деб қизиққан жонкуярлар ҳам талайгина эди. Медаллар сони бўйича Қозоғистон узоқ вақт ушбу номга даъвогар бўлиб туришига қарамай олимпиаданинг охирги кунларида Ўзбек спортчилар кетма-кет олтин медаллар қўлга киритиб, бу номга эга бўлишди.

«Газета.uz» янгиликларидан олиб тайёрланди.


Бошқа мақолалар