Мустақиллик кунида ўт очилди


  • 6 Июль, 2022
  • 135

АҚШда мустақиллик куни байрамларида ўқ узилиб, 6 киши ўлдирилди ва 30 киши жароҳат олди.

АҚШнинг Иллинойс штатида жойлашган Хайленд паркда мустақиллик куни муносабати билан ташкил этилган парадга қуролли ҳужум уюштирилди.

Ҳужум ортидан Хайленд парк яқинидаги Дирфилд, Эванстон ва Нортбрукда ҳам мустақиллик куни байрамлари бекор қилинди.

Дастлабки маълумотларга кўра, жиноятчи томдан туриб одамларни ўққа тутган. Полиция хабар қилишича, у нарвонда туризм учун маҳсулотлар сотиладиган дўкон томига чиққан ва одамларга қарата ўт очган.

У тезда воқеа жойидан яширинган. Бироз вақт ўтиб полиция унинг шахсини аниқлаган: бу 22 ёшли Роберт Краймо бўлган. Орадан кўп ўтмай у полиция тарафидан қўлга олинди.

Бу сўнгги ҳафталарда АҚШда кўплаб қурбонлар ва ярадорларга олиб келган илк оммавий қотиллик эмас (бир неча жабрланувчилар билан боғлиқ эпизодлар деярли ҳар куни рўй беради). 14 май куни Нью-Йорк штати Буффало шаҳридаги супермаркетда 10 киши ўлдирилиб, уч киши яралангпн, 24 май куни эса Техас штатининг Увалде шаҳарчасидаги бошланғич мактабда 18 ўқувчи ва тўрт нафар катта ёшлилар ҳалок бўлиб, 18 киши шифохонага ётқизилганди. Июн ойида ҳам ўнлаб кишилар яраланишига олиб келган отишмалар бўлиб ўтган. Июн ойида АҚШ Конгресси қурол айланмасини назорат қилиш тўғрисида сўнгги йиллардаги энг йирик қонунни қабул қилди, аммо бу ҳам қатъий чекловларни назарда тутмайди.


Бошқа мақолалар