- 2018-06-04
Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Улан Баторда турк тарихининг энг эски битикларидан бири бўлган Тўнюқуқ битикларини зиёрат қилди.
Бош вазир Эрдўғон Мўғилистон президенти Цахиагийн Элбэгдорж билан нонуштада бир орага келдилар.
Эрдўғон бир соатча давом этган нонушта ортидан шаҳар марказидан 60 километр масофадаги Тўнюқуқ битиклари топилган майдонга борди. TİKA (Турк ҳамкорлиги ва координация агентлиги) тарафидан муҳофазага олинган майдонни томоша қилган Эрдўғон шу ердаги ишчи ва журналистлар билан хотира учун суратга тушди.
Эрдўғон бу ерда мутахассислардан битиклар ҳақида маълумот олди.
Билга Тўнюқуқ номи билан ҳам танилган илк турк ёзувчи, тарихчи ва давлат одами бўлган Тўнюқуқ Илтириш Қоғон, Қапған Қоғон, Инал Қоғон ва Билга Қоғонга бош вазирлик қилган ҳамда жангларда бош қўмондон вазифасини бажарганди.
Маданият марказини очди
Бош вазир Эрдўғон кейинроқ TİKA ва “Dosteli” ташкилотининг кўмаги билан очилган Коня маданият маркази ва масжидининг очилиш маросимида иштирок этди.
Бош вазир Эрдўғон кўпчилиги қозоқ мусулмонлардан ташкил топган маҳаллада қурилган масжиднинг очилиш лентасини рафиқаси Амина Эрдўғон, ёрдамчиси Буланд Оринч ва рафиқаси Мунаввар Оринч, молия вазири Меҳмет Шимшак ва аёли Эсро Шимшак билан бирликда кесди.
Кейин Эрдўғон жума намозини шу ерда ўқиди.