- 2013-05-27
АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадуронинг Доминикандаги самолётини мусодара қилди ва Флоридага келтирди.
Бу ҳақда “CNN” АҚШлик икки амалдорга асосланиб маълум қилмоқда. Самолётнинг хариди санкцияларга зид равишда бўлганлиги ва бошқа жиноятлар билан боғлиқ бўлганлиги аниқлангандан кейин самолёт мусодара қилинган.
АҚШлик бир амалдор: “Бу энг юқори лавозимдаги амалдорлар учун бир сигнал. Бошқа ўлка президентининг самолётини мусдора қилиш ҳодисаси ҳали бўлмаган. Биз ҳеч ким қонундан юқори эмаслигини, ҳеч ким санкциялардан қочиб қутула олмаслигини бутун дунёга кўрсатдик”, деб гапирди.
Президентнинг 13 миллион доллар деб баҳоланган “Dassault Falcon 900” самолёти сўнгги ойларда Доминикан республикасида эди. Уни мусодара қилиш жараёнида бир неча федерал агентликлар, адлия ва савдо вазирлиги вакиллари иштирок этган.