Бу йили 7,5%га ошади!


  • 15 Апрель, 2013
  • 1375

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон иқтисодининг жорий йилда 7,5%га кўтарилишини тахмин қилмоқда.

Банкнинг янгиланган 2013 йилги тараққиёт ҳисоботида бироз аввал 7,9%га кўтарилиши тахмин қилинган Ўзбекистон иқтисодиётининг 2013 йилда 7,5%га ошиши кутилмоқда.

Ҳисоботда Ўзбекистон иқтисодиётининг 2014 йили 8%га кўтарилиши мўлжалланмоқда. Ўлка иқтисодиёнинг ривожланишида инвестиция лойиҳаларининг амалга ошиши, ички талабнинг таъсири, бундан ташқари хорижий инвестициялар ва халқаро банкларнинг берадиган кредитлари саноат секторининг ўсишини таъминлашини маълум қилди.

Ҳисоботда мамлакатда инфляция нисбати 2013 ва 2014 йиллари 9% бўлиши, жорий ишлаб чиқариш нисбати умумий миллий даромад билан бу йили 4,3, 2014 йилда эса 3,2 бўлиши тахмин қилинди.

Ўзбекистон ҳукумати 2012 йили 8,2%га кўтарилган иқтисодиётининг бу йили 8%га кўтаришни мақсад қилиб қўйган.


Бошқа мақолалар