Эрдўғон БМТдан норози


  • 5 Апрель, 2023
  • 151

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон БМТ хавфсизлик кенгашида зудлик билан комплекс ислоҳотлар ўтказилиши кераклигини таъкидлади.

Эрдўғон Анқарада хорижий элчи ва дипломатлар билан ўтказилган кечки овқат вақтида нутқ гапирди. У инсоният тақдирини 5 та давлат билан бошқариш тартиби барқарор эмаслигини гапирди.

Эрдўғон “Ҳозирги бутун инсоният тақдирини бешта давлат қўлига топшириб қўйиш тартиби ўзини оқламади. БМТнинг хавфсизлик кенгаши ислоҳот қилиниши жуда зарур” деди.

Маълумки, БМТ хавфсизлик кенгашига Франция, АҚШ, Хитой, Британия ва Россия доимий аъзо бўлиб, вето ҳуқуқига эга.


Бошқа мақолалар