- 2015-10-24
“Европротокол” йўл торанспорт ҳодисасини полиция чақирмасдан расмийлаштириш ва суғурта компаниясидан тезда тегишли пулни олиш имкониятини беради. Ундан фойдаланиш учун “App Store” ва “Google Play”дан мобил иловани юклаб олиш етарли. Ушбу илова орқали жисмоний шахслар, юридик шахслар ҳамда Қозоғистон ватандоши бўлмаганлар ҳам суғуртани расмийлаштириши мумкин.
“Европротокол” орқали йўл транспорт ҳодисасини расмийлаштириш анча вақтни тежаб, ҳужжатбозликни камайтиради. Йўл полициясини воқеа жойига чақирмаслик кутишни камайтиради. Жабрланувчи суғурта компаниясидан пул олиш учун одатдагидек бир уюм ҳужжат расмийлаштириши шарт эмас.
Ушбу “Европротокол”нинг яна бир қулай тарафи йўл транспорт ҳодисасида йўлни тўсиб қўйиб, тиқин юзага келишининг олди олинади.
“Европротокол” расмийлаштириш учун қуйидагилар бўлиши шарт:
Йўл транспорт ҳодисаси иштирокчиларининг мобил телефон рақамлари “Мобил ватандош базаси”да рўйхатдан ўтган бўлиши керак;
Жабрланган томоннинг таъмирлаш суммаси 2024 йил учун 369 минг тенгедан (100 МРП) ошмаслиги керак;
Одамлар соғлиғига ва саломатлигига зарар етмаган бўлиши керак;
Йўл транспорт ҳодисаси натижасида фақатгина транспорт воситаси зарар кўрган бўлиши керак (бошқа мулкка зарар етмаган бўлиши лозим);
Транспорт ҳодисасининг иккала иштирокчиси ҳам мажбурий суғуртага эга бўлиши керак;
Ҳайдовчилар ўртасида етказилган зарар ва йўл транспорт ҳодисаси юз берганлиги бўйича келишмовчилик бўлмаслиги керак.
Нималар қилиш керак:
Йўл транспорт ҳодисаси иштирокчилари мобил илова орқали ўз аккаунтларига киради;
Декларациядаги сўровномани тўлдиради;
Шахс ва транспорт воситаси рақамли идентификациясидан ўтади;
Жабрланувчига транспорт воситасининг кўрган зарари учун суғурта тўлови баҳоланади;
Суғурта тўловлари 6 кун мобайнида ҳисобига келиб тушади.