Чимкентлик инженер энг хавфсиз автомобиль ишлаб чиқарди


  • 15 Апрель, 2013
  • 1200

Чимкентлик Алексей Шевлягин Қозоғистонда ўхшаши бўлмаган ва пачоқланиши жуда қийин бўлган автомобиль ишлаб чиқарди.

“Сарбаз” автомобили афсонавий ГАЗ-66 базасида қурилган. У бутунлай зирҳланган ва исталган жойдан юриши мумкин. Яқинда ўтказилган синовларда суперавтомобиль қир-адир ва ҳар чуқурликлардан осонлик билан ўтди.

Ҳарбийлар “Сарбаз”нинг кўп одам сиғиши ва оғир юклар (5 тоннагача юк ташиши мумкин) ташишини, бундан ташқари тиббий хизмат ёки разведка автомобили сифатида фойдаланиш мумкинлигини таъкидладилар.

Чимкентлик инженернинг сўзларига кўра, бу автомобилга бутун эҳтиёт қисмларининг энг яхшиси қўйилган. Двигатель ва узатиш коробкаси Белорусиядан, зирҳ Россиядан келтирилган.

“Сарбаз”нинг тахминий нархи 15 миллион тенге (100 000 долларга яқин). Агар Қозоғистон армияси сотиб оладиган бўлса, Чимкентда ушбу автомобилдан йилда 20 та ишлаб чиқариш мумкин.


Бошқа мақолалар