- 2014-08-25
Мармарисга (Туркия) таътилга келган Норвегиялик атеист оила масжид олдидан ўтаётганларида ичкарида ўқилаётган Қуръони карим овозини эшитиб, бундан қаттиқ таъсирландилар. Кўзлари ёшга тўлган оила аъзолари масжидга кириб муаззиндан исломни тушунтиришини сўраган.
Фредрикштад шаҳрида яшовчи Линда Уоструп Нюман (34) билан Фроде Сигварстен (31) жуфтлиги, фарзандлари Тува (9), Матияс (9) ва Фрида (6) билан биргаликда таътилга Мармарисга келишганди. Шаҳарни айланиб юриб, марказий масжид ҳовлиси ёнидан ўтаётган оила ўқилган Қуръони каримдан таъсирланиб, масжиднинг ичига кирди. 20 дақиқа давомида муаззин Ҳамдуллоҳ Дурдуни кўз ёшлари билан тинглаган оила тиловатдан кейин уларга исломият ҳақида гапириб беришларини сўраган. Мусулмон бўлишга шу онда қарор берганлигини айтган Линда “У шундай чиройли ўқирдики, беихтиёр ўзимизни масжиднинг ичида кўрдик. Оиламиз билан ўтириб, 20 дақиқа бўйича фақат тингладик ва кўзларимиздан ёшлар оқа бошлади. Тинлаган сайин ўзимни енгил ҳис қила бошладим ва ҳузурландим. Исломиятни танлаганим учун жуда бахтлиман” деди. Оиланинг масжидда йиғлаб туриб исломият ҳақида гапириб беришни илтимос қилганликларини айтган муаззин Ҳ. Дурду: “Қуръони каримни тиловат қила бошлаганимда кўзларидан ёш қуйилиб қўлларини очиб дуо қилишарди. Шунчалик бахтли эдиларки аёли билан энди топишганлардек бир-бирини қучоқлаб йиғлаганларига шоҳид бўлдим” деди.
Мусулмонликни қабул қилишгач Линда “Оиша”, Фроде “Али”, Матияс “Ойхон”, Тува “Асмо”, Фрида эса “Алиф” исмларини олдилар.