Келажакдаги Каъба


  • 30 Сентябрь, 2014
  • 1454

Саудия Арабистон короли Абдалла бин Абдулазизнинг кўрсатмаси билан бошланган Каъабани кенгайтириш ишларида 10 йил аввал Усмонли асари Ажёд қаъласини бузиб, ўрнига қурилган Ал Баид кўп қаватли биноси ҳам бузилади.

Макка ҳокимлиги вакили др. Самир Таваккул берган маълумотга кўра, Замзам минораси (Замзам тоуэрс) деб аталадиган Ал Баид бинолари бутунлай олиб ташланади. Ҳар йили миллионлаган мусулмонга мезбон бўладиган Маккада олиб бориладиган қурилиш ишлари шаҳарни бутунлай ўзгартириб юборади.

Ушбу қурилиш ишлари Макка, Мадина ва Жиддани яқин йилларда осмонўпар бинолар шаҳрига айлантиради. Макканинг янгидан таъмирлаш ишларида Каъба 30%га кенгайтирилади.

Каъбанинг шундоқ ёнидаги королнинг саройи билан бирга Хилтон ва Тавҳид меҳмонхоналари ҳам бузилади. Буларнинг кўп қисми Каъбага қўшилади.

1 миллион 500 минг квадрат метрлик иншоот майдони бўлган Сафо, Марва, Замзам, Қибла, Ҳажар, Сора ва энг баланд биноси Байт Отелдан иборат 7 та осмонўпар бино ҳам ушбу таъмирлаш ишларида 20 йилдан кейин бузилади.

Дунёнинг энг бадавлат мусулмонлари жойлашадиган Ал Баид бинолари бузилишини ўз ичига олган проектда Хилтоннинг орқасига қуриладиган янги шаҳарнинг номи Жабали Умар. Бу проект учун саудияликлар Умар тоғини текислашди. Маккада қуриладиган янги бинолар орасида корол Абдулазиз номидаги масжид проекти ҳам бор.

Макка ва Мадина орасида қуриладиган темир йўл қурилишини ҳам ўз ичига олган проектда Макка бутунлай янгиланади.

Янги проектда ҳожилар Жиддадан Макка ва Мадинага темир йўл орқали келишади. Макка шаҳрига кўркам дарвозадан кирилади. Баланд бинолар орасида қолган Каъбанинг бузилган равоқлари ҳам турк ширкати тарафидан янгиланмоқда. Иншоот қурилишига ҳаж ва умра хизматларига танаффуссиз давом этилмоқда. 


Бошқа мақолалар