Дунёнинг энг хавфли шаҳарлари


  • 9 Март, 2018
  • 727

Мексика жамоат хавфсизлигини таъминловчи халқ кенгаши ва жазони ижро этиш ташкилоти 2017 йилда дунёнинг энг таҳликали 50 та шаҳрини эълон қилди. Рўйхатда Жанубий Америка ўлкаларидан 42 шаҳар ўрин олгани эътиборни тортди.

Дунёнинг энг таҳликали 50 шаҳридан 42 таси жойлашган Лотин Америка хавфсизлик муаммоси билан олдинга чиқмоқда.

Ўлкалар бўйича,  Бразилиядан 17 та, Мексикадан 12 та, Венесуэладан 5 та, Колумбиядан 3 та, Гондурасдан 2 та, Салвадор, Порто Рико ва Гватемаладан биттадан шаҳар жой олган.

Аҳоли орасидаги жиноятларнинг ўртача сони бўйича тайёрланган рўйхатда энг хавфли шаҳар сифатида биринчи ўринни эгаллаган Мексиканинг Лос Габос шаҳрида 2017 йили ҳар 100 минг одамдан 112 нафари ўлдирилган. Бошқа Мексикада жойлашган ва сайёҳларни ўзига жалб қилувчи Акапулькода эса, ҳар 100 минг кишига 106 жиноят тўғри келиши билан учинчи ўринни эгаллади.

Венесуэла пойтахти Каракас рўйхатдан иккинчи ўринни эгаллаб, ҳар 100 минг кишидан 112 нафари жиноят қурбони бўлгани маълум бўлди.

Бразилияда энг кўп жиноят содир қилинадиган шаҳар 100 минг одамдан 102 нафари ўлдирилган Натал бўлди.

Дунёнинг энг хавфли 10 та шаҳри номлари қуйида келтирилган:

1. Лос Габос (Мексика)

2. Каракас (Венесуэла)

3. Акапулько (Мексика)

4. Натал (Бразилия)

5. Тихуана (Мексика)

6. Ла Паз (Мексика)

7. Форталеза (Бразилия)

8. Виктория (Мексика)

9. Гуаяна (Венесуэла)

10. Белен (Бразилия).


Бошқа мақолалар