- 2024-01-25
Россия президенти Владимир Путин Киевга музокараларга тайёрлигини маълум қилди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон воситачилигида Украина билан 2022 йил Истанбулда тузилган келишувни тилга олган Путин “Ушбу келишув ғарб томонидан Украинага бошқача кўрсатмалар берилгани учун кучга кирмади. АҚШ, Европа ва бошқа ўлкалардаги муайян шахсларнинг Россияни стратегик мағлубиятга учратиш орзуси бор эди” деб гапирди.
Россиянинг Украина билан музокараларни рад этмаганлигини таъкидлаган Путин “Фақат баъзи вақтинчалик талаблар асосида эмас, Истанбулда келишилган ва имзоланган ҳужжатлар асосида мулоқотга тайёрмиз” деди.
Туркия миллий разведка ташкилоти ташкиллаган ва 1 августда Анқарада амалга оширилган асирлар алмашинуви ҳақида ҳам гапирган Путин Туркия президенти Эрдўғоннинг бу борада муҳим роль ўйнаганлигини таъкидлади. Украинанинг Курск ва Запорожьедаги атом электр станцияларига ҳужумларини “таҳликали терактлар” деб баҳолаган Путин “Биз ҳам шунга ўхшаш жавоб қайтарсак, Европанинг бу қисмида нималар юз беришини фақат тахмин қилишимиз мумкин” деди. Россия президенти “Душман Курск вилоятига ҳужум қилиб, Россиянинг Донбасдаги олға юришидан узоқлаштиришга уринди, лекин бунда муваффақиятсизликка учради” деди.