- 2018-11-21
АҚШнинг Калифорния штатида йилнинг узоқ кутилган IT тақдимоти бўлиб ўтди. Apple компанияси ўзининг флагман смартфонларининг iPhone 6 ва iPhone 6 Plus моделларини тақдим қилди.
Янги қурилмаларнинг техник тавсифи: қурилма ҳажми 4,7 ва 5,5 дюмли янги авлод Retina HD, 1334 х 750 ва 1920 х 1080 дисплейига эга.
Иккала смартфон ҳам iPhone 5S’ни ҳам тавсиф, ҳам ҳажми бўйича ортда қолдиради. iPhone 6 ва 6 Plus смартфонларига 64 битли А8 процессори жойлаштирилган. Асосий процессордан ташқари М8 процессори ҳам мавжуд. Иккала модел қалинлиги бўйича iPhone 5S’дан юпқа. iPhone 6’да 6,9 мм, iPhone 6 Plus’да 7,1 мм.га тенг.
iPhone 6 учун махсус iOS 8 интерфейси ишлаб чиқилди. Шунингдек, iPhone 6 қурилмасида 11 соат давомида тинмай видео кўриш имконияти мавжуд.
Камера 8 мп бўлиб, True Tone ёритгичига (вспышка) эга. Олди камера сифати 81 фоизга яхшиланган.
Қурилма АҚШда 19 сентябрь куни сотувга чиқиши кутилмоқда. iPhone 6 нархи шартнома асосида хотира ҳажмига кўра, 199 АҚШ долларидан 499 долларгача, iPhone 6 Plus эса 299 доллардан 499 долларгача эканлиги кўрсатилган.