- 2019-07-27
Тўқаев ва Мирзиёев 1,2 миллиард долларлик еттита қўшма лойиҳани ишга туширди.
Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Президент Шавкат Мирзиёев видеоконференцалоқа режимида Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг қўшма лойиҳаларини ишга тушириш маросимида иштирок этди.
Саноат, қурилиш, нефть-газ кимёси, молия, логистика ва туризм соҳаларида умумий қиймати 1,2 миллиард доллар бўлган еттита лойиҳа ишга туширишга тайёрланди.
Давлат раҳбарлари рамзий тугмани босиб, Сирдарё ва Туркистон вилоятларида "Марказий Осиё" Халқаро саноат кооперацияси маркази, Тошкентда Tenge Bank бош офиси фаолиятига, Тошкент вилоятида кўп тармоқли логистика маркази, Янги Тошкентда "Астана" турар-жой мавзеи, Қашқадарё вилоятида чизиқли алкилбензол ишлаб чиқариш бўйича нефть-газ-кимё мажмуаси, Янги Тошкентда "Астана" меҳмонхона мажмуаси, шунингдек, Қозоғистон пойтахтида "Тошкент" меҳмонхона мажмуаси қурилишига старт берди.