Орзу қилган уйини қурдирмоқчи

  • 22 Апрель, 2013
  • 1007

Лотереядан 45 миллион стерлинг пул ютган ёш жуфт 5 миллионга анчадан буён орзу қилиб келаётган уйларини қурдирмоқда.

Овоз ўтказмайдиган экран, ботаника боғи, катта ҳовуз, ичида сунъий шаршара ва ўнта автомобиль сиғадиган гараж... Буларнинг барчаси лотереядан катта миқдордаги ютуқ қозонган Метт-Кассей Топхам жуфтлигининг орзу қилган уйларини безайди. Лойиҳага кўра, кўшк ажойиб меъморчилиги билан эътиборни тортади.

Ноттингемширда қуриладиган Serenity (ҳузур) номли кўшк футуристик тарзда иншо этилади. Экологик уй қуёш панеллари билан қопланади.

Ютуқ эгаларининг кўздан пана бўлиб яшашларига мўлжалланган уйда бильярд зали, жакузи, овоз ўтказмайдиган хоналар режалаштирилган.

Стаплефордда яшайдиган жуфт 2012 йил февраль ойида “Euromillions” лотереясидан 45 миллион стерлинг ютиб олганди.

Serenityнинг меъморлари кўшкни “одатдаги уйнинг 21-асрга кўра янгиланган ҳоли” деб таъриф бердилар.

Бошқа мақолалар

  • 2018-06-02
Қотил АҚШ