Эронлик имомдан Россия дуоси


  • 28 Ноябрь, 2015
  • 1219

Теҳроннинг вақтинчалик жума имоми Кармоний Россиянинг Сурияга қилаётган ҳаво ҳужумларида муваффақиятга эришиши учун дуо қилди.

Теҳрон университетида ўқилган жума намози хутбасида Аятуллоҳ Муҳаммад Али Муваҳҳид Кармоний Россиянинг Сурияда ўтказаётган ҳаво ҳужумлари ҳақида “Аллоҳу таоло иншаллоҳ Россияга янада кўпроқ муваффақиятлар эҳсон қилади” деб дуо қилди.

Кармоний бу ҳужумлардан кейин “Суриянинг аҳволи яхшилашмоқда. Бир миллиондан ортиқ эмигрантлар Россиянинг ҳаво операцияларидан кейин ватанларига қайтишди” деди.

Хутбанинг давомида Кармоний “Россия билан Туркия орасида бўлиб ўтган воқеада, умид қиламизки, ақл билан ҳаракат қилиб, аҳвол яхшиланади. Ҳар икки тарафнинг қизишиб кетмаслигини истаймиз” деган ифодаларни ишлатди.


Бошқа мақолалар