- 2024-11-29
Россия президенти Путин динга ишонувчиларнинг диний туйғуларини ҳақорат этганларни жиноий жавобгарликка тортиш учун тайёрланган қонунни тасдиқлади.
Россия президентининг интернет саҳифасидан жой олган “диний туйғу ва ақидаларни ҳақорат этишнинг олдини олиш мақсадида” Россия жиноят кодексига ўзгартириш киритилганини эълон қилинди.
Ўзгартиришга кўра, диний туйғуларини ҳақорат этиш ва жамоатчиликка қарши ошкора ҳурматсизлик кўрсатган намойишларда иштирок этганларга 300 минг рубль (10 минг доллар) моддий, 240 соат ёки бир йилгача мажбурий ишлаш ёхуд 1 қилгача қамоқ жазоси берилади.
Бу ҳаракат “диний маросим ва ибодатлар қилинадиган махсус жойларда” амалга оширилса, 500 минг рубль моддий, 480 соат ёки 3 йилгача мажбурий ишлаб бериш ёхуд 3 йилгача қамоқ жазоси берилади.
Россияда диний туйғуларни ҳақорат этган кимсаларга жазо бериш тортишувлари Россия “Pussy Riot” мусиқий гуруҳининг уч аъзоси Москвадаги бир черковга кириб бу ерда Путин ва черковга қарши қўшиқ айтишларидан бошланганди.