- 2013-11-28
Тунис ҳукумати мақбараларни нишон қилиб олган ҳужумларни танқид қилди.
Бош вазир матбуот котиби берган баёнотда “Маданиятлар кесишган Тунисдаги мақбара ва зиёратгоҳлар ўлканинг тарихий, маданий ва диний меросидан бир парчадир. Идеологик ёки диний қарашлар билан мақбараларни нишонга олаётган террористик ҳужумларни қоралаймиз” деди. Тунис халқини маданий муассаса ва фуқаролик жамиятларининг қадриятларига эгалик қилишга чақирган Тунис ҳукумати тарихий меросларни сақлаб қолишга даъват қилди. Бошқа тарафдан Суфий бирлиги томонидан берилган баёнотда ўлкадаги бу ҳужумларнинг ортида салафий гуруҳлардан “Ваҳҳобийлар” турганлиги билдирилди. Бирликнинг матбуот котиби Муҳаммад ал-Хоний берган баёнотида “Тунисдаги ваҳҳобийлар ўлкадаги мақбара ва зиёратгоҳларга ҳужум қилмоқда. Сўнгги 8 ойда 38 тадан ортиқ мақбара ер билан яксон қилинди. Бунга жавобан на Диёнат ишлари вазирлиги, на Ички ишлар вазирлиги томонидан бирон чора кўрилмади” деб гапирди.