Хитой қуёшни кузатувчи илк спутникни учирди


  • 16 Октябрь, 2021
  • 317

Хитой қуёш энергиясини ўрганиш учун ўзининг илк спутнигини муваффақиятли учирди.

Спутник “Чанчжэн-2D” ракетаси билан Тайюань космодромидан учирилди.  У белгиланган орбитага муваффақиятли чиқиб олди.

Қуёш нурланишининг спектрал тасвирларини юборувчи спутник Хитойдаги қуёш энергияси тадқиқотларини яхшилаш кутилмоқда.

Сунъий йўлдош орбитада 571 км баландликда иш олиб боради. Бу қуёшдаги портлашлар вақтида ҳарорат ўзгаришини ва тезлигини кузатиш имконини беради.

Аввалроқ Хитой сўнгги беш йилда илк бор астронавтларни фазога учирганди. Улар халқаро космик станциянинг аналоги бўлган “Тяньхэ” космик станциясини қуришмоқда.


Бошқа мақолалар