Террористлар Ислом номига дог туширишмоқда


  • 17 Июнь, 2014
  • 1369

ИШИД, Ал-Қоида, Толибон, Боко Ҳаром, Аш-Шабоб, Ал-Нусра каби террористик ташкилотлар ислом номи остида ҳар турли ваҳшатларни амалга оширишмоқда.

Исломофобия кучайган сари Ғарб ўйлаган режалари амалга ошмоқда. Туркиянинг Мусул элчихонасига бостириб кириб, дунё кун тартибига тушган ИШИД террористик ташкилоти қурбонларининг бошларини кесиб, социал тармоқда эълон қилиши билан номи чиқди. Ташкилот аъзолари ўзларидек фикрламайдиган кишиларни сафга териб ўққа тутмоқда, арра билан бошларини кесмоқда, жигарларини кесиб олиб хомлигича ейишмоқда. Бутун дунёга ўзларининг инсонликка тўғри келмайдиган қилиқларини намойиш қилаётган ИШИД ислом номидан ҳаракат қилишаётганини айтишмоқда. Бу ишлари билан бу гумроҳлар энг катта ёмонликни исломга қилишмоқда. Бунинг устига ИШИД бу борада ёлғиз эмас. Дунёда исломофобияни кучайтираётган қўли қонга булғанган террористик ташкилотлар кўп. Афғонистон ва Покистонда Толибон, Миср, ИРоқ, Нигерия, Сомали, Сурия ва Яман каби давлатларда Ал-Қоида, Сурияда Ал-Нусра, Сомалида Аш-Шабоб, Нигерияда Боко Ҳаром Ғарбнинг “Ислом террор динидир” деган туҳматининг ҳақиқат эканини исботлаш учун қурилган ташкилотлардек ҳаракат қилишмоқда. Диний рамзлардан фойдаланадиган террористик ташкилотларни ўхшаш нуқталари бор. Уларнинг барчаси салафий ва ваҳҳобий ақидасидадир. Уларнинг бутун ҳаракатларидан энг аввал Англия бохабар бўлади. Фаолият кўрсатган жойлари бир муддат Англия мустамлакаси бўлди. Бир мусулмоннинг энг аввал билиши керак бўлган Калимаи тавҳидни атайлаб ўз рамзларига жойлаштиришган. Ташкилот аъзоларининг кўпчилиги исломни кейиндан таниган бебош ёшлардан иборат. Уларнинг кўпи Европа ўлкаларидан келишмоқда. Бу террористик ташкилотлар айниқса олтин, нефть, табиий газ заҳираларига бой давлатларда фаолият бритишмоқда. Номи қатлиомлар билан ёдга олинадиган террористик ташкилотларнинг барчаси Ал-Қоида таркибидан чиқди. Ишғолчиларга қарши кураш учун қурилиб, сўнгра ўз халқларига зарар беришди. Масалан, Ал-Қоида 1988 йили Россияга қарши урушда пайдо бўлди. Мужоҳидларни бир ҳаракат остига тўплади. Кейинчалик ўрнига қурилган Толибон афғон халқига қарши босқинчилик режими ҳолига келди. Тез-тез ўзини портлатиб юборувчи худкушлари билан кўзга ташланиб турадиган Толибончилар аввалги кун ҳам сайловда овоз берганларнинг бармоқларини кесиб ташлади.

Ал-Қоидадан адралиб чиққан ИШИД ҳам АҚШ ишғолидан кейин Шиа бошқарувига қарши кураш учун ташкилланди. Сурияда катта қатлиомлар уюштирди. Сурияда Башар Асад, ИРоқда Нури ал Малики раҳбарияти билан биргаликда суннийларга қарши ҳужум қилишмоқда. Сўнгги бор Тикритда 1700 нафар полиция, Талафарда 60 нафар туркман отиб ташланди. Ўртага чиққан тасвирлар ғарб медиасининг бош саҳифаларидан ўрин олди. Ўтган ойда ҳам Расулайнда 30 кишини қатл этди. Ташкилотнинг бугунгача неча кишини ўлдиргани маълум эмас.

Дунёнинг учинчи нефть заҳирасига эга бўлган Нигерияда террористик фаолиятини олиб бораётган Боко Ҳаром юзлаган қиз-ўқувчиларни ўғирлаб кетиб, тилга тушганди ушбу ташкилот Камерун чегарасидаги бир шаҳарни босиб олиб, камида 300 кишини қатл этди. Январь ойида ҳам бир қишлоққа ҳужум қилиб, 106 кишини ўлдирганди.


Бошқа мақолалар