АҚШ ҳаво йўллари Тайванни рўйхатдан ўчирди


  • 26 Июль, 2018
  • 660

АҚШ ҳаво йўллари ширкати Хитойнинг талабига кўра, интернет сайтидаги “ўлкалар” бўлимидан Тайванни чиқариб, бориш нуқтасини Тайваннинг пойтахти Тайпей қилиб кўрсатди.

АҚШнинг уч катта ҳаво йўли ширкати Хитойнинг талабига кўра, Тайванни “мустақил ўлка” қаторидан чиқарди. “American Airlines”, “Delta Airlines” ва “United Airlines” ширкатлари интернет сайтларидаги учиш нуқталари рўйхатида ўлкалар бўлимидан Тайванни олиб ташлаб, бориш нуқтасини Тайван пойтахти Тайпей сифатида кўрсатишни бошлади.

Хитой ташқи ишлар вазирлиги берган баёнотда АҚШ ҳаво йўли ширкатларининг бу татбиғи ижобий силжиш деб қабул қилинди. Тайваннинг Хитойдан мустақил ўлка сифатида қаралишига қарши чиққан Пекин халқаро ҳаво йўллари ширкатларига мактуб йўллаб, “ягона Хитой” тамойилига риоя қилишларини талаб этганди. Тайванни ўз ҳудуди деб билган Хитой халқаро ширкатлардан ушбу талабини 25 июлгача бажаришларини, акс ҳолда санкциялар қўллашини маълум қилганди.

Хитойда 1949 йил Мао Цзедун ҳукумат бошига ўтиргач, баъзи ҳукумат аъзолари Тайванга қочиб, оролда мустақиллик эълон қилишганди. “Миллий Хитой” деб номлаган Тайванга асос солишганди.

Расмий Пекин “Ягона Хитой” тамойилига кўра халқаро ҳамжамиятда Хитойни фақат ўзлари тамсил этишларини ва мустақиллик эълон этган тақдирда Тайванга ҳарбий куч билан қарши чиқишини маълум қилганди.


Бошқа мақолалар